Ҳаж вақтида жазирама туфайли камида 550 киши ҳалок бўлди
Саудия Арабистонида камида 550 нафар зиёратчи ҳаж вақтида жазирама туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда исмини ошкор этмаган араб давлатларининг дипломатик доираларидаги манбаларига таяниб, The Guardian хабар берди.
Маълум қилинишича, жасадлар Маккадаги энг йирик ўликхоналардан бирига етказилган, қурбонларнинг 323 нафари Миср фуқаролари, 60 нафари эса иорданияликлар ҳисобланади. Бу йил ҳаж вақтида Маккада ҳаво ҳарорати деярли 52 даражага етмоқда.
Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаво ҳарорати кескин кўтарилишидан огоҳлантирган ва зиёратчилардан соат 11:00 дан 15:00 гача очиқ ҳавода бўлмасликни сўраган.