Альцгеймер касаллигининг асосий сабаби мия ҳужайраларида ёғ тўпланиши бўлиши мумкин
Стенфорд университетидаги неврологлар, ўзак ҳужайралари бўйича олимлар ва молекуляр биологлар гуруҳи Альцгеймер касаллигининг асосий сабаби мия ҳужайраларида ёғ тўпланиши бўлиши мумкинлиги ҳақидаги далилларни топди.
Бундан аввалги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Альцгеймер касаллиги асаб ҳужайралари орасида ўсадиган бляшкаларда бета-амилоиднинг тўпланиши натижасида юзага келади. Бошқа бир тадқиқотда эса мия ҳужайраларида тўпланиши мумкин бўлган тау оқсили аниқланганди.
Натижада, касалликнинг олдини олиш, уни секинлаштириш ёки тўхтатиш усулларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотларнинг аксарияти бундай тўпланишларни камайтириш ёки бунга йўл қўймасликка асосланган. Аммо янги тадқиқот олимларининг фикрича, касаллик ривожланиши асосида бошқа нарса ҳам бўлиши мумкин.
Тадқиқот гуруҳи APOE генининг функциясига эътибор қаратди, олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, у ёғ томчиларини асаб ҳужайраларига ташишда иштирок этадиган оқсилни кодлайди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, ўрганиш натижалари мияда амилоиднинг тўпланиши мия ҳужайраларига ёғларнинг ажралиб чиқишига сабаб бўлиб, Альцгеймер касаллигига олиб келишини кўрсатди.
Тадқиқот “Nature” журналида чоп этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.