China Xiaou Group Ўзбекистонда 1,5 миллиард долларга автомобиль йиғиш заводи қуришни режалаштирмоқда
Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Хитойнинг China Xiaou Group компанияси ўртасида ички ёнув двигателли енгил автомобиллар ва электромобилларни йиғиш корхонасини ташкил этиш бўйича келишув имзоланди.
Лойиҳанинг қиймати 1,5 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Амалга ошириш муддати – беш йил.
Биринчи босқичда Хитой компанияси йилига 60 мингтагача автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга йирик йиғиш ва бўяш линияларини ишга туширишни режалаштирмоқда.
Инвестициялар ҳажми: 50 миллион доллар.
Иккинчи ва учинчи босқичларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини 110 мингтага етказиш кутилмоқда.
Инвестициялар ҳажми мос равишда 350 миллион ва 1,1 миллиард долларни ташкил этади.