Уни чиройи, бошқаси икки пул, деймизу!..
Аммо камбағалликда катта бўлганлиги… Ўзи боланинг камбағал бўлиб қолишига ҳар доим ота-она сабачи бўлган… Тасаввур қилинг, Селена туғилганида отаси 17, онаси эса 16 ёшда бўлган. Ҳали балоғатга етмаган ёш гўдаклар… Бундай оилани агар ташқаридан туриб яхшилаб биров бошқармаса узоқ сақланиши даргумон. Уларда ҳам худди шундай бўлган. Селена 5 ёшга тўлиши билан ота-онаси ажрашиб кетишган. Натижада, она камбағаллик гирдобига улоқтирилган. Аммо ёшлиги сабаб бироз пул топган, қизини боққан. Шунинг билан бирга Селенани ҳар турли тугаракларга олиб бораверган. Табий гузал қизга унчалик ҳам маҳорат шарт эмас эди. Шу боисдан дарров уни фильмларга рол ўйнашга чақиришади. Бу ёғи ана шу гузаллигидан фойдаланиб қўшиқ ҳам айта бошлади, у. Ҳа, айнан гузаллиги сабаб. Агар гузаллик бўлса унга ёрдам берувчилар кўпаяпди. Овозини созлашга ёрдам берувчилар кўпаяди. Қарабсизки, қўшиқлар биноий. Демак машҳурлик югуриб кела бошлайди. У билан бирга пул ҳам… Шундай қилиб у Селена Гомесга айланиб кетди. Ҳозир, энг бой актрисалардан бири. Егани олдида емагани кетида. Исталган русумдаги мошинани сотиб ололади. Исталган давлатига боролади!..