Миллатчи эмасман, лекин…

Миллатчи эмасман, лекин…

Эллик ёшни қоралаб қолган рус аёлга уй сотдим. Туркияда ишлаб, пул йиғиб келиб квартира олди. Олди-сотди пайти телефони жиринглаб қолди:
“Мерҳаба! Аллаҳ насип эдерсе, ҳафтая гелирим. Таби, бана гувенебилирсиниз” деди аёл туркчада жуда чиройли қилиб.
– Анча бўлдими туркчани ўрганганингизга?
– Чего? Я не понимаю по узбекски.
– Давно знаете турецкий?
– Ой, уже шесть лет там работаю.
– А в Узбекистане сколько лет живете?
– Я родилась здесь!
– Тушунарли…
– Что?
– Понятно!
Аброр Зоҳидов
Дўстларингизга ҳам юборинг: