Тошкентдаги “Буюк Турон” кўприги транспортлар ҳаракати учун ёпилди

Тошкентдаги “Буюк Турон” кўприги транспортлар ҳаракати учун ёпилди

Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик кўчасини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда, дея хабар қилди туман ҳокимлиги.

Шу сабаб бугун, 20 июн соат 21:00дан бошлаб, 2024 йил 1 август кунига қадар Темур Малик кўчасининг Буюк Ипак йўли кўчаси билан кесишмасидаги кўприк, “Буюк Турон” кўприги автоуловлар ҳаракати учун ёпилади.

Автоуловлар ҳаракатида: Буюк Ипак йўлидан ҳаракатланаётган автоуловлар Темур Малик йўли билан айланиб ўтиб, ўз ҳаракатларини давом эттириши мумкин бўлади. Автоуловларнинг ҳаракатини тартибга келтириш мақсадида ушбу йўллар кесишмасида махсус светофорлар ўрнатилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: