Ғазога июлда даҳшатли очарчилик хавф солмоқда

Ғазога июлда даҳшатли очарчилик хавф солмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури Рафаҳдаги омборларда озиқ-овқат заҳиралари тугагани сабабли Ғазо сектори жанубидаги вазият ёмонлашишидан хавотирда.

Бу ҳақда WFP ижрочи директори ўринбосари Карл Скау маълум қилди.

“Биз Рафаҳдаги операция олдидан одамларга озиқ-овқат бериш учун захираларни тайёрладик, аммо у тугамоқда ва бизда аввалгидек кириш имконимиз йўқ”, деди расмий ва муаммо янада кучайганини таъкидлади.

Унинг айтишича, “бир миллионга яқин одам тор жойга тиқилиб қолган”.

“Бу ерда бизда сув таъминоти ва санитария соҳасида ҳақиқий офат бор, одамлар кўчаларда, пляжда, энг яхшиси, қандайдир бошпана билан чодирлар қуришади” – деди у.

Скау, шунингдек, WFP ёрдам юк машиналари Ғазодаги чегара ўтиш жойларидан ўтишни кутаётганини айтди.

“Биз кунига беш-саккиз соатни назорат-ўтказиш пунктларида ўтказамиз”, деди Скау.

БМТ агентликларига кўра, Ғазода миллиондан ортиқ одам июл ойи ўрталарига қадар қаттиқ очарчиликка дуч келиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: