РОССИЯДА ЯНА ТEРАКТ СОДИР БЎЛДИ
Севастополга қилинган ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлди.
Ҳодиса оқибатида 124 киши жароҳатланди. Россия Тергов қўмитаси ҳужумда Украина Қуролли кучларини айблаб, «теракт» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди. Россия томонидан босиб олинган Қримда 24 июнь мотам куни деб эълон қилинди. Путин қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.