Рухшона Ўктамова жаҳон рекордини янгилади
Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда.
Жумладан, ёшлар ўртасида -61 кг вазн тоифасида баҳсларга кирган ҳамюртимиз Рухшона Ўктамова 109 кг натижа қайд этган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Эътиборли жиҳати, вакилимиз ушбу натижа орқали ўзига тегишли бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон ва қитъа рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 27 июнь кунига қадар давом этадиган мусобақада 15 нафар пара пауэрлифтингчиларимиз иштирок этмоқда.