Мактабни тамомлай олмаган 5 мингдан зиёд фуқаронинг ўрта таълим олиш ҳуқуқи таъминланди

Мактабни тамомлай олмаган 5 мингдан зиёд фуқаронинг ўрта таълим олиш ҳуқуқи таъминланди

Турли сабабларга кўра ўз вақтида умумий ўрта таълим олиш имкониятига эга бўлмаган, яъни мактабни тўлиқ тамомлай олмаган фуқароларга экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини топшириш тизими яратилган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Жорий йилда экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини топшириш учун 8038 нафар фуқаро мурожаат этган.

 

Экстернат тартибида якуний давлат аттестациялардан муваффақиятли ўтган 611 нафар фуқарога 9 йиллик таянч ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома ҳамда 4689 нафар фуқарога 11-синф ҳажмида умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатномалар берилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: