АҚШ президентининг мум ҳайкали иссиқда эриб кетди
АҚШнинг 16-президенти, қулликка барҳам беришга ҳаракат қилган етакчи Авраам Линколн тасвирланган мумдан ясалган ҳайкал ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли эриб кетди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Мум ҳайкалнинг боши бутунлай эриб кетган, қолган қисми эса фақат қисман эриган. Ҳайкални қайта таъмирлаш керак.
Маълумот учун, президент Линколн ёдгорлиги Вашингтондаги Камп Баркерда жойлашган. У рассом Сенди Уилямснинг мумдан ясалган ёдгорликлари церийасининг бир қисми сифатида ўрнатилган.