Қўшним эди!..
Эй-й, унга ошиқ бўлмаганлар йўқ эди. Кўчага чиқса бўлди, дарров бир эркакни юрагини дабдаласини чиқарар эди. Ҳар куни қишлоқда уни, деб жанжал бўларди. Лекин бу қиз ўлгур, ҳеч кимни танламади. Бунинг устига бўйи етиб, етмай шаҳарга жўнаворди. Шу билан қишлоқ осуда бўлди, қолди. Мен эса… Умуман у эсимда йўқ, шаҳарга келдим. Бизнес қилаётгандим. Анавиним қўл боласидан сотаман. Ўзимни мижозларим бор. Фақат шуларга сотаман. Сув, шакар, дрож қўшилмаган. Топ-тозза… Энди жа, бой бўлиб кетмаган бўлсамда, ҳар қалай чўнтагимда доим пулим бор… Кутилмаганда учратиб қолдим, уни… Бу ўлгур шаҳарга келиб ўзига қараб, мана бундай бўлиб ўзгариб кетибди. Энди бунга дод, дейсанми, вой дейсанми билмай қолдим… Бу жоннни азоби, энди қайтиб қишлоққа бормаса керак!..