Бомбаланаётган Ғазо: 265-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 265 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Босқинчилар Жабалия ва Нусейрат лагерларига, Хон Юнус ва Байт Лаҳияга ҳужум қилиб, ўнлаб фаластинликларни ўлдирди. Уруш бошланганидан буён шаҳид бўлганлар сони 37 718 кишига етди.
Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Женинга бостириб киришди. Нацистлар Ал-Ақсо шифохонасини қамал қилиб, уйларга снайпер жойлаштирди. Женин қаршилик кучлари ишғол булдозерини портлатиб юборди. 17 босқинчи яраланган.
Ал-Қассам бригадалари Ғазо жанубида нацистлар гуруҳига қарши муваффақиятли операция ўтказди. Босқинчиларнинг хабар беришича, 14 аскар яраланган. Ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотлар ошкор қилинмаяпти.
Ҳусийлар Исроилнинг Sarah V контейнер кемасига қарата товушдан тез ҳаракатланувчи баллистик ракета учиргани видеосини эълон қилди. Бу билан Яман қаршилик ҳаракати баллистик ракетасини намойиш этган иккинчи давлатга айланди. Биринчиси Россия эди.
Ироқ исломий қаршилик кучлари Ҳусийлар билан биргаликда Ҳайфа портидаги кемага ҳужум қилди.
Босқинчилар Дамашққа ҳужум қилишди. 2 киши ҳалок бўлди, 1 киши яраланди.
БМТ: 3 кун ичида Исроил ҳарбийлари Ғарбий Соҳилда 113 та ҳужум ва ҳибсга олиш рейдларини амалга оширди. 3 кун ичида 80 дан ортиқ фаластинлик қўлга олинган.