Германияда террорни оқлаб постларга «Like» босганлар депортация қилинади

Германияда террорни оқлаб постларга «Like» босганлар депортация қилинади

Эндиликда Германияда вақтинча яшаш рухсатномаси билан истиқомат қилаётган хорижликлар ижтимоий тармоқда бирор бир терактни оқласа, мамлакатдан чиқариб юборилади. Германия ҳукумати бу борада махсус ҳужжат қабул қилди.

 

Янги ҳужжатга кўра, Германияда яшаётган хорижлик қайсидир терактни оқлаб пост ёзиши ёки изоҳ қолдириши ҳам шарт эмас. Уни мамлакатдан чиқариб юбориш учун теракт оқланган видео ёки постга «Like» белгисини қўйиши кифоя бўлади. Депортга тушиш учун битта терактни оқлаш етарли.

 

25 май куни Германиянинг Мангейм шаҳрида афғонистонлик мухожир немис полицияси зобитини пичоқлаб ўлдирганди. Тармоқда кўплаб Германияда яшаётган мухожирлар бу ҳаракат мақталган постларни қўллаб-қувватлаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: