Ҳиндистон Россияга рекорд даражадаги мобил телефонларни сотди

Ҳиндистон Россияга рекорд даражадаги мобил телефонларни сотди

Январдан апрелгача Ҳиндистондан Россияга смартфон етказиб бериш ҳажми 85 миллион доллардан ошди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига (6 миллион доллар) нисбатан 14 баробар кўп, деб ёзади «Коммерсант».

Апрель ойида Ҳиндистон Россияга 12,3 миллион долларлик смартфон етказиб берди, бу ўтган йилнинг шу ойига нисбатан қарийб 6 баробар кўпдир. Европа статистика хизмати маълумотларига кўра, Россия Ҳиндистондан мобил телефонлар сотиб олувчилар орасида 12-ўринни эгаллади.

Биринчи чоракда Россия ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга ўсиб, рекорд даражадаги 17,5 миллиард долларни ташкил этди. Ҳиндистон товарларининг Россияга экспорти 22 фоизга ошиб, 1,2 миллиард долларни ташкил этди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: