Инглиз тили Украинада халқаро мулоқот тилларидан бири мақомини олди

Инглиз тили Украинада халқаро мулоқот тилларидан бири мақомини олди

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатда инглиз тилининг мақоми тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда “РБК-Украина” Рада сайтига таяниб хабар берди.

Украина президенти Владимир Зеленский бир йил олдин Радага инглиз тилининг мақоми тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритган эди. Парламент давлат раҳбари ташаббусини фақат жорий йилнинг 4 июнида иккинчи ўқишда қабул қилди.

Ҳужжат инглиз тилини Украинада халқаро мулоқот тилларидан бирига айлантиришни кўзда тутади.

Шунингдек, қонунга кўра, энди Украинада амалдорлар, шартнома бўйича хизмат қилаётган ҳарбийлар, ўрта ва катта полиция ходимлари ва бошқалар инглиз тилини билишлари керак бўлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: