Икки йил ичида Украинадаги урушда россиялик 70 мингдан ортиқ эркак ҳалок бўлди
Ҳисоб-китоб Росстатнинг ўлимлар сони бўйича маълумотларига асосланиб, «Муҳим ҳикоялар» томонидан амалга оширилди. Материалда айтилишича, биргина 2023 йилда 20 ёшдан 49 ёшгача бўлган эркакларнинг ортиқча ўлими 42 минг кишини ташкил қилган. Буларга бошқа ёшдаги ўлимларнинг 6 фоизи ҳам қўшилган (тахминан уч минг киши).
Муҳим ҳикоялар илгари 2022 йил учун ҳам худди шундай ҳисоб-китобларни амалга оширган. Олинган маълумотларга кўра, 2022 йилда эркакларнинг ортиқча ўлими 25-26 минг кишини ташкил этди.
Илгари BBC ва Медиазона ижтимоий тармоқлардаги некролоқлар, оммавий ахборот воситалари ва қабристонлардан олинган фотосуратларга асосланиб, Украинадаги урушда ҳалок бўлган 56 452 нафар россиялик аскарнинг исмларини аниқлаган эди.