Япония императори Британия қироли ва қироличаси билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди
Япония императори Нарухито пайшанба куни Буюк Британияга расмий ташрифи чоғида қирол Чарлз III ва қиролича Камилла билан “жуда илиқ вақт” ўтказганини айтди. Бу ҳақда “The Japan Times” хабар бермоқда.
Лондон чеккасидаги ботаника боғига ташриф буюрганидан сўнг журналистлар билан суҳбатда император Қироллик томонидан уюштирилган зиёфатда 1980 йилларда ўзи таҳсил олган Оксфорд университети ҳақида гапириб шундай деди:
– Менда хотиралар масканига қайтиш кучли таассурот қолдирди. Буюк Британия Масако (императорнинг аёли) учун ҳам ҳиссий аҳамиятга эга, шунинг учун ҳам ташрифдан мамнунман.
Ботаника боғига боришдан олдин Нарухито “Виндзор” қасридаги Авлиё Жорж ибодатхонасига ташриф буюрди ва марҳум қиролича Елизавета II ва шаҳзода Филипп қабрига гул қўйди.
– Уларнинг мен учун қилган барча яхшиликлари ва меҳрибонликлари учун миннатдорман. Шаҳзода Уилям каби Британия қироллик аъзолари билан дўстлигимизни қайта тиклаганимдан мамнунман, -деди у.