Бастрикин Россияда ўлим жазосини қайтаришни таклиф этди

Бастрикин Россияда ўлим жазосини қайтаришни таклиф этди

РФ Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин яна бир марта Россияда ўлим жазосини қайтаришни таклиф қилди. «Интерфакс» хабарига кўра, Бастрикин бу ҳақда 28 июн куни Петербургдаги юридик форумдаги чиқиши вақтида айтиб ўтган.

«Менда барибир бу савол қайта-қайта пайдо бўлаверади: нега оғир жиноятлар сони ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда, қонунчилигимизда ўлим жазосига киритилган мораторийни бекор қилмаслигимиз керак?» — деган Бастрикин.

Тергов қўмитаси раиси ўз таклифини изоҳларкан, 2024 йил 22 мартида «Крокус Сити Ҳолл»даги концерт залида 145 киши ўлимига сабаб бўлган терактдан мисол келтирган.

«Агар советлар даврида ўлим жазоси оғирлаштирувчи ҳолатларда, икки ёки уч кишини ўлдирганлик учун қўлланган бўлса, бу 15 айбланувчи [«Крокус»даги теракт бўйича] энг кўпи билан умрбод қамоқ жазоси олади. Бу нимани англатади? Уч маҳал овқатланиш, икки соатлик сайр. Мен ўзимга икки соат сайрни эп кўра олмайман, менда бунга вақт йўқ. Баъзида тушлик қилишга ҳам улгурмайман. Тиббий кўрик, стоматологи ҳам бор — уларнинг тиши оғриб қолмаслиги учун. Биласизми, бир маҳбусни қамоқда сақлаб туриш қанчага тушади? <…> Менга бир марта айтишганди: Бир киши учун йилига ўттиз минг рубл (). Буни бир умрга озодликдан маҳрум этилганларнинг барчасига кўпайтиринг — бу катта бюджет бўлади.

Бу нима? Бу қўриқчилар, улар бўлиб турган кўп миқдордаги қамоқхоналарни сақлаб туриш харажатларри, бу ерда шифокорлар бўлади, уларга янги егуликлар бериш керак, ошпазлар керак, колбаска кесиши, компот тайёрлаши учун. Мана шунинг учун, менимча, бу масалага қайтишимиз керак. Даволаниш ҳам бор. (Форумнинг бошқа иштирокчиси саволига жавоб беради) Ҳар бир маҳбус учун йилига 300 минг рубл бўлиши ҳам мумкин. <…> Шунинг учун мен ўлим жазоси тарафдориман. Мен гуманизм ҳақида гапиряпман, маняк 70, 80, 100 кишини ўлдирса ва олий жазога — отувга ҳукм қилинса, бу ўта инсонпарварлик бўлади».

Бастрикин Россияда амалда бўлган ўлим жазосига мораторийни президентнинг тегишли фармони билан бекор қилишни таклиф этган. «Менга баъзи малакали ҳуқуқшунослар Конституцияни ўзгартириш кераклиги, референдум ўтказиш талаб этилишини айтишади, мен эса шунчаки президент фармони билан ўлим жазосига мораторийни бекор қилиш керак дейман», — деган ТҚ раҳбари.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: