Байден Трамп билан дебатда яхши иштирок этмаганини тан олди
АҚШ президенти бу ҳақда Шимолий Каролинадаги сайловолди митингида айтди.
«Мен энди ёш эмаслигимни биламан. Биламан, мен аввалгидек бемалол юрмайман, аввалгидек равон гапирмайман, аввалгидек қизғин баҳслашмайман, лекин нима қилаётганимни биламан. Мен ҳақиқатни қандай айтишни биламан», — дея бунга изоҳ берди президент.
Байден, шунингдек, бор эътиборини президентлик сайловида ғалаба қозонишга қаратганини айтди.
«Агар мен бу ишни уддалай олишимга бутун қалбим билан ишонмаганимда, сайловда ўз номзодимни илгари сурмаган бўлардим», — дея қўшимча қилди Байден.