Озарбайжон президенти парламентни тарқатиб юборди
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев парламентни тарқатиб юборди ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Миллий Мажлисни (мамлакат парламенти) тарқатиб юборди ва 1 сентябрга муддатидан олдин парламент сайловларини белгилади. Давлат раҳбарининг тегишли фармойиши ўз сайтида эълон қилинди.
— Озарбайжон Республикаси Конституциясининг 98-моддаси 1-қисми ва 109-моддаси 1-бандини ҳисобга олиб, қарор қиламан: олтинчи чақириқ Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси тарқатиб юборилсин. Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлисига муддатидан олдин сайловлар 2024 йил 1 сентябрга белгилансин, – дейилади ҳужжатда.