Украина ҳар йили 60 миллиард доллар ҳарбий ёрдам олади
Украина аллақачон ҳамкор давлатлар билан 20 та хавфсизлик шартномасини имзолаган. Ушбу келишувларга кўра, мамлакат ҳар йили ҳарбий ёрдам сифатида 60 миллиард АҚШ доллари олади.
Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида бош вазир Денис Шмигаль маълум қилди, деб ёзади «Репорт» «РБК-Украина»га таяниб.
“Тинчлик ташаббусларимиз билан параллель равишда биз ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаяпмиз, чунки фақат кучли коалициягина ғалабамизни таъминлай олади. “Украина ўз иттифоқчилари, жумладан, Европа Иттифоқи ва АҚШ билан хавфсизлик бўйича 20 та шартнома имзолаган.