Агар Байденга яқин доиралар шундай қарор қабул қилса, у президентлик пойгасидан чиқиши мумкин — Ахios
Нашрнинг Байденга яқин манбаларга таяниб ёзишича, АҚШнинг амалдаги раҳбарининг ҳаракатларига унинг рафиқаси Жилл, синглиси Валери, дўсти ва маслаҳатчиси Тед Кауфман ҳамда Оқ уйдаги ёрдамчиларининг бир қисми таъсир кўрсатиши мумкин. Бу шахслар ўнлаб йиллар давомида Байденнинг ҳаёти ва президентлигидаги барча катта ва кичик қарорларга маълум даражада таъсир ўтказган.
Байденнинг маслаҳатчилари вице-президент Камала Ҳарриснинг Демократик партиядан президентликка номзод бўлиши эҳтимоли ҳақида ўйлашмоқда. Бироқ улар Байденнинг Трампни енгиш имконияти Ҳаррисникидан кўра кўпроқ эканлигига ишонишади, деб ёзади Аxios.