Қозоғистонда Тонкоин криптовалютасига расман рухсат берилди

Қозоғистонда Тонкоин криптовалютасига расман рухсат берилди

Қозоғистон Молиявий хизматларни тартибга солиш қўмитаси (АФСА) лицензияланган платформаларда савдо қилиш учун “Тонкоин” (ТОН) криптовалютасини тасдиқлади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.

Бу қарорга “Тонкоин»нинг “АФСА” томонидан ўрнатилган тартибга солиш стандартларига мувофиқлиги аниқланган кенг қамровли текширувдан сўнг келинган.

Эндиликда инвесторлар қўмита томонидан ўрнатилган мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий база ва инвесторларни ҳимоя қилиш чораларига эга бўлган ҳолда, “Тонкоин” билан “АФСА” лицензиясига эга платформаларда савдо қилишлари мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: