Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз пасаяди

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз пасаяди

Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 30-35° бўлади.

 

Пойтахтда куннинг биринчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31-33° бўлади.

 

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 21-26° бўлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: