Эртага Ўзбекистон олимлари форуми старт олади
3-4 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Ислом Цивилизацияси маркази томонидан “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” Ўзбекистон олимлари форуми старт олади.
Илмий анжуманнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5186-сон қарорининг “Жаҳон илм-фани тараққиёти ва цивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ қилиш ҳамда янги юксалиш давридаги ютуқларни тарғиб қилиш” бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган илмий-тадқиқот ишлари, музей, архив, кутубхона ва қўлёзмалар фондини бойитиш тадбирларини ташкил этишни таъминлашга қаратилган.
500 га яқин иштирокчини қамраб олган Форумда Исломдан аввалги даврда Марказий Осиё, Исломнинг Марказий Осиёга ёйилиши, таълим, шаҳарсозлик ва меъморчилик тарихи, анъаналар, илм-фан, санъат ва бадиий ҳунармандчилик, “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” мавзулари ҳамда “Имом Бухорий музейи концепцияси” доирасида семинарлар ташкил этилади.
500 га яқин иштирокчини қамраб олган Форумда “Марказий Осиё олимлари 1001 кашфиёти” каби лойиҳалар тақдим этилади. Шунингдек, илмий амалий анжуманнинг лойиҳалар тақдимотида “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” йўналишида ҳам 40 та видеоролик яратиш, китоб-альбом нашр этиш каби масалалар ўрин олган.
Форумда тақдим этилган ҳар бир лойиҳа бўйича олимлар иштирокида муҳокамалар ташкил этилиб, иштирокчилар фикр-мулоҳазалари тингланади.