ЭШОНБОБО ЭШОНБОБОЛИГИЧА ҚОЛИШИ КЕРАК!

ЭШОНБОБО ЭШОНБОБОЛИГИЧА ҚОЛИШИ КЕРАК!

Атеист, Худо бехабар, диний сўзларни ашаддий ёмон кўрадиган коммунистлар ҳам Эшонбобо этнонимига тегмаганди.
Нега 600-1000 йиллардан буён мавжуд бўлиб келаётган қишлоқ номларири индамай ўзгартириб ташлаяпсизлар?
Мақсадларинг нима?
Ўзбекистоннинг туркий илдизини йўқотишми?
Бизнинг қишлоққа туташиб, бирикиб кетган қишлоқ – Эшонбобо! Бу қишлоқда минг йиллардан буён ҳўжалар яшайди, кичаина қишлоча, номи ҳам шунга яраша Эшонбобо дейилади.
Dangara Tumani Hokimligi нима учун ва кимлардан сўраб, Эшонбобо қишлоғини Нишона, деб ўзгартирдиларинг. Қишлоқ номини ўзгартираётганда Эшонбобо аҳолиси билан маслахатлашганмисизлар? Ҳеч қанақа маслахатлашмагансизлар. Агар халқ фикрини ўрганланларингда эди, биронта Эшонбоболик ўз қишлоғи номи Нишона бўлишини истамаган бўларди.
Бу қанақа абсурд тадбир бўлдики, ҳокимият халқ билан маслахатлашмай жой номларини ўзгартириб ташлайверса.
Балки, эртага индамай Ўзбекистон деган номни ҳам ўзгартирарсизлар.
Бизнинг Қирқлар қишлоғи билан туташиб кетган Тегирмонбоши қишлоғи Остона, деб ўзгартирилибди.
Ҳўш, Тегирмонбоши деган номнинг нимаси ёмон?
Биздан тепароқдаги қадимий Ермасжидбобо қишлоғини Хумо, деб ўзгартирибсизлар.
Ермасжид, деган сўзнинг нимаси ёқмади?
Нега қишлоқларимизнинг минг йиллик қадимий номларини осонгина чучмал, мавҳум номларга ўзгартириб ташлаяпсизлар?
(қисқартирилди)
Раҳимжон Раҳмат.
Бахтиёр Ҳайдаров саҳифасидан олинди
Дўстларингизга ҳам юборинг: