Қўшма Штатлар «Европа устидаги ядровий соябонини» сақлаб қолади

Қўшма Штатлар «Европа устидаги ядровий соябонини» сақлаб қолади

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп, агар қайта сайланса, НАТОни «радикал тарзда қайта йўналтириш»ни амалга ошириш ниятида. Трамп иттифоқдан чиқиш ўрнига Европа давлатларидан мудофаа харажатларини оширишни ва Американинг хавфсизлик ролини камайтиришни талаб қилади.

 

Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари позицияси билан таниш бўлган мудофаа эксперти Ден Колдуэллнинг Politico нашрига айтишича, Қўшма Штатлар «Европа устидаги ядровий соябонини», шунингдек, НАТОнинг бир қанча мамлакатларидаги ҳаво кучлари ва базаларини сақлаб қолади. Бироқ, пиёда ва зирҳли техниканинг асосий кучлари эвропаликларнинг масъулият зонасига ўтади.

 

– Режада икки поғонали НАТО тизимини яратиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, мудофаа учун ЯИМнинг 2 фоизини ташкил эта олмаган давлатлар блокнинг коллектив мудофаа шартномасининг 5-моддасидан чиқариб ташланади.

 

– Ўзгаришлар НАТОнинг Украинадаги можаро бўйича сиёсатига ҳам таъсир қилади. Трамп Россия президенти Владимир Путин билан шартнома тузишни кўриб чиқмоқда, унга кўра НАТО шарқни кенгайтирмайди ва Москва босиб олган ҳудудларнинг бир қисмини сақлаб қолиши мумкин.

 

Вашингтон Москва билан музокараларни бошламаса, Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатиши мумкин, агар Россия бунга рози бўлмаса, Украинага қурол етказиб бериш ҳажмини ошириш билан таҳдид қилиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: