Зеленскийнинг рафиқаси Елена 4,5 миллион Bugatti Tourbillon гиперкарини сотиб олди

Зеленскийнинг рафиқаси Елена 4,5 миллион Bugatti Tourbillon гиперкарини сотиб олди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг рафиқаси Елена 4,5 миллион еврога дунёдаги энг қиммат спорт автомобили – Bugatti Tourbillon гиперкарини сотиб олди.

Маълум қилинишича, Елена Зеленская чекланган серияли автомобилни расмий тақдимотидан икки ҳафта олдин кўрган ва янги Bugattiнинг биринчи эгасига айланган. Ушбу машиналардан жами 250 дона ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Машина Украина раҳбарининг рафиқасига фақат 2026 йилда топширилади. Унинг асосий хусусиятларидан бири соатига 445 километр тезликка эриша олиши ва 200 километрлик белгига атиги икки сонияда етиб боришидир.

Эслатиб ўтамиз, 2024-йил январ ойида Владимир Зеленский Дубайда 600 квадрат метрдан ортиқ қимматбаҳо квартиралар сотиб олгани маълум бўлган эди.

Зеленский рафиқасининг ўтган йилдаги даромади 316 минг доллардан ортиқни ташкил этган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: