Минскда МДҲ мудофаа вазирлари Кенгашининг 83-йиғилиши бўлиб ўтди

Минскда МДҲ мудофаа вазирлари Кенгашининг 83-йиғилиши бўлиб ўтди

Тадбир давомида Кенгаш аъзолари МДҲда 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Концептуал ёндашувларни маъқуллади ва 2025 йилга мўлжалланган «Ҳаракат дастурини» тасдиқлади.

Ундан ташқари, учрашувда МДҲ ҳарбий академиялари ва Мудофаа вазирлари кенгаши вакилларидан иборат муаллифлар жамоаси томонидан тайёрланган “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги: ХХI асрда ҳарбий ҳамкорлик вa хавфсизлик” номли қўшма ҳарбий-назарий тадқиқот ҳам тақдим этилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: