Навоийлик абитуриент қиз муддатидан олдин максимал балл тўплади

Навоийлик абитуриент қиз муддатидан олдин максимал балл тўплади

Навоийлик битирувчи қиз ўзи ўқимоқчи бўлган йўналиш учун барча мутахассислик ва мажбурий фанлардан миллий сертификатни қўлга киритди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.

 

Мунаввара Чўлиева Қизилтепа туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 11-синфини 2023/2024 ўқув йилида битирган. У 10-синфлигида инглиз тилидан тил сертификати ва билогия фанидан миллий сертификатни қўлга киритган. 11-синфда эса кимё, ўзбек тили ва адабиёт, тарих ва математика фанларидан миллий сертификат олди. У мутахассислик фани сифатида биология ва кимё фанларини танлаган ва бу фанлардан максимал балл берадиган сертификатга эга. Бунга қўшимча равишда мажбурий фанлардан ҳам миллий сертификатни олди. Бу Мунавваранинг муддатидан олдин олий таълим муассасаларига киришда тўплаш мумкин бўлган (189 балл) максимал балга эга бўлганини билдиради.

 

Маълумот учун, тегишли тартибга кўра, умумтаълим фанларидан А+, А даражали миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга бу фандан максимал балл, B+, B, C+, C даражали миллий сертификатларга эга бўлган абитуриентга эса тегишли мажбурий фанлар бўйича белгиланган энг юқори балл берилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: