Словакия Бош вазирига қилинган суиқасд террорчилик ҳужуми сифатида қайта таснифланди

Словакия Бош вазирига қилинган суиқасд террорчилик ҳужуми сифатида қайта таснифланди

Бу ҳақда Словакия Бош прокурори Марос Зилинкан Facebook’даги саҳифасида ёзди.

 

“Бош вазирга ўқ узган Юрай Цинтулага ишнинг қайта таснифланиши ҳақида аллақачон маълум қилинган. Энди уни 20 йиллик қамоқ жазоси ёки умрбод қамоқ жазоси кутмоқда”, — дея аниқлик киритди Бош прокурор.

 

Маълумот учун, 15 май куни 71 ёшли Юрай Цинтула ҳукумат йиғилиши бўлиб ўтаётган Гандлова шаҳрида Фицога қарата ўқ узган, Бош вазир оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Отишма содир этган шахснинг ўзи дарҳол қўлга олинди. Кейинчалик у ўз ҳаракатини Словакиянинг амалдаги ҳукумати сиёсатидан норози эканлиги билан изоҳлаган.

 

1 июл куни Словакия Мудофаа вазири Роберт Калиняк Бош вазирнинг аҳволи аллақачон яхшиланганини ва у тез орада ўз вазифасига қайтишини маълум қилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: