Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари пайтида қозоқ қишлоғи барпо этилади
Жорий кузда Астана шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўтади. У тадбирда 89 давлат иштирок этишини тасдиқлади. Бу ҳақда Қозоғистон Туризм ва спорт вазири ўринбосари Серик Жарасбаев маълум қилди.
“Кўчманчилар ўйинларига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Ўйинлар 21 та спорт тури, жумладан, миллий ўйинлар бўйича ўтказилади. Бунинг учун 7 та спорт мажмуасида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Шу каби “Қазанат” ипподроми ёнида қозоқ қишлоғини, яъни кигиз уйларини қурамиз”, – деди Серик Жарасбаев ОАВга интервью беришдан олдин.
Шунингдек, Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари давомида миллий илмий конференция ўтказиш режалаштирилган.
“Бугун 89 давлат Кўчманчилар ўйинларида иштирок этишини тасдиқлади ва биз 100 та давлатни қамраб олишга умид қиламиз. 2500 дан ортиқ меҳмонлар, жумладан делегация ва спортчиларни кутамиз. Хорижлик меҳмонларни қабул қилиш ва жойлаштириш учун пойтахт ҳокимлиги билан ҳамкорликда 32 та меҳмонхона тайёрлаяпмиз”, – деди у.