Ҳамас АҚШ таклифини қабул қилди

Ҳамас АҚШ таклифини қабул қилди

ҲАМАС Ғазодаги урушни тугатиш бўйича келишувнинг биринчи босқичи бошланганидан 16 кун ўтиб исроиллик асирларни озод қилиш бўйича музокараларни бошлаш ҳақидаги АҚШ таклифига рози бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлигига Ҳамаснинг юқори мартабали манбаси маълум қилди.

Хабар қилинишича, гуруҳ Исроилдан биринчи навбатда доимий сулҳ тузишни талаб қилишдан бош тортган. Бунинг ўрнига ХАМАС келишувнинг олти ҳафталик биринчи босқичида сулҳ бўйича музокаралар олиб боришга тайёр.

Тинчлик музокараларидан хабардор Фаластин расмийсининг айтишича, агар Исроил уни қабул қилса, бу таклиф асосли келишувга олиб келиши мумкин. Исроил музокаралар гуруҳидаги манба ҳозир келишувга эришиш учун реал имконият борлигини таъкидлади.

Янги таклифда воситачилар келишувнинг иккинчи босқичи бўйича билвосита музокаралар чоғида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш, гуманитар ёрдам етказилиши ва Исроил қўшинларининг олиб чиқилишини кафолатлашини назарда тутади.

Сўнгги кунларда АҚШ, Исроил ва музокараларда воситачи сифатида иштирок этаётган Қатар ўртасида дипломатик алоқалар фаоллашди. Минтақавий манбанинг айтишича, Байден маъмурияти ноябрь ойидаги президентлик сайловлари олдидан келишувга эришмоқчи.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Моссад разведка хизмати раҳбари Қатардаги воситачилар билан биринчи учрашувидан қайтганини ва музокаралар келаси ҳафта давом этишини тасдиқлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: