Ўзбекистон фуқаролари учун Туркияга авиачипталар нархи арзонлашди
Aviasales.uz жорий йилнинг ёз фаслида Ўзбекистон саёҳатчилари орасида Туркияга рейсларга талаб ортганини таҳлил қилди ва қайд этди.
Авиачипталарга талаб ўтган ёзга нисбатан 21 фоизга ошгани ва энг тез ўсаётган йўналиш Самарқанд – Истанбул йўналиши бўлгани аниқланди. Мутахассисларнинг фикрича, Туркияга авиачипталарнинг ўртача нархининг пасайиши парвозлар частотасининг ошишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан чипталарнинг ўртача нархи 7,5 фоизга арзонлашган.
2024 йил ёз фаслидаги энг машҳур 5 та йўналиш:
– Тошкент – Истанбул, Туркияга барча бронларнинг 68 фоизи
– Самарқанд – Истанбул, Туркияга барча бронларнинг 15 фоизи
– Тошкент – Анталия, Туркияга барча бронларнинг 7 фоизи
– Самарқанд – Измир, Туркияга барча бронларнинг 4 фоизи
– Фарғона – Истанбул, Туркияга барча бронларнинг 2,8 фоизи
2023 йил ёз фаслидаги энг машҳур 5 та йўналиш:
– Тошкент – Истанбул, Туркияга барча бронларнинг 76 фоизи
– Фарғона – Истанбул, Туркияга барча бронларнинг 6,5 фоизи
– Тошкент – Анталия, Туркияга барча бронларнинг 5,8 фоизи
– Самарқанд – Истанбул, Туркияга барча бронларнинг 4,4 фоизи
– Урганч – Истанбул, Туркияга барча бронларнинг 3 фоизи
Жорий йилнинг июнь ойида «Qanot Sharq» ва «Uzbekistan Airways» авиакомпаниялари Ўзбекистоннинг саккиз шаҳри – Наманган, Қарши ва Нукусдан Истанбулга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди. Бундан ташқари, Туркиянинг Анталия, Алания, Даламан ва Бодрум каби курорт шаҳарларига мунтазам ва чартер рейслари таклиф этилмоқда.
Чипталар нархи мавсумга қараб 1,5 миллион сўмдан 2,7 миллионгача ўзгариши мумкин.