Путин Модига Россиянинг энг нуфузли орденини топширди

Путин Модига Россиянинг энг нуфузли орденини топширди

Аслида Россия президенти Ҳиндистон бош вазирига ушбу мукофотни топшириш ҳақидаги фармонни 5 йил олдин имзолаган эди, лекин уни шахсан топшириш учун қулай фурсат энди пайдо бўлди.

“Авлиё Андрей Первозванный” ордени Россиянинг энг нуфузли ордени ҳисобланади ва у давлатга содиқ хизмат қилган фуқароларга ёки Россиянинг ишончли дўсти ҳисобланган хорижий арбобларга берилади. Давлат раҳбарлари орасида ушбу мукофот Си Цзиньпин, Нурсултон Назарбаев, Ҳайдар Алиевларга берилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: