Ана холос! Президентнинг жиянига уйланган йигит героинфурушликда айбланиб ҳибсга олинди

Ана холос! Президентнинг жиянига уйланган йигит героинфурушликда айбланиб ҳибсга олинди

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Афтандил Сабирбековни гиёҳванд моддаларни сотишда гумон қилиб қўлга олган. Ҳозирда ҳибсга олинган шахс билан суриштирув ҳаракатлари давом этаётгани айтилган.

Афтандил Сабирбеков яқинда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан вертолёт ижарага олиб, президентнинг жияни Лаззат Нургожевага турмуш қуришни таклиф қилган эди. У айни пайтда Нургожеванинг турмуш ўртоғи ҳисобланади.

Дабдабали “Marry me”дан олинган видео кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган эди. Кейинроқ президент Садир Жапаров мурожаат эълон қилиб, бўлажак куёвининг исрофгарчиликлари учун узр сўрашга мажбур бўлган.

Президент матбуот котиби Аскат Алагозов Лаззат Нургожеванинг қаллиғи ҳибсга олинишига изоҳ берган. Президент оиласига яқинлашувдан мақсад ўзининг ноқонуний ишлари учун муҳофаза яратиш бўлгани айтилган.

“Президент Садир Жапаров жиянининг қаллиғи ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинганини тасдиқлаймиз. Бу йигитнинг асосий мақсади ўзининг ноқонуний фаолиятини ҳимоя қилиш учун ҳокимиятдаги одамларга яқинлашиш бўлган, дейишга тўлиқ асослар бор”, дейилади президент идораси хабарида.

Алагозовнинг таъкидлашича, Садир Жапаров ўзига ким бўлишидан қатъи назар, ноқонуний хатти-ҳаракатларини яширмайди ва бундай ҳаракатларга шерикчилик қилмайди.

“Собиқ куёв ва унинг шерикларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тафсилотлари тергов жараёнида ойдинлашади”, дея қўшимча қилган давлат раҳбари матбуот котиби.

Дўстларингизга ҳам юборинг: