Байден Киевдаги Охматдит болалар шифохонасига ракета ҳужумини қоралади

Байден Киевдаги Охматдит болалар шифохонасига ракета ҳужумини қоралади

АҚШ президенти Жо Байден 8 июль, душанба куни Украина пойтахти Киевдаги Охматдит болалар шифохонасига ракета ҳужумини қоралади.

«Киевдаги энг йирик болалар касалхонасига зарар ва қурбонлар келтирган ракета зарбалари Россиянинг шафқатсизлиги ҳақида даҳшатли эслатма бўлди», – деди Байден.

АҚШ раҳбарининг қайд этишича, Вашингтон ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари шу ҳафта Украинанинг ҳаво мудофаасини кучайтириш бўйича янги чораларни эълон қилади.

«Дунё ҳозирда Украинани қўллаб-қувватлашда давом этаётгани ва биз Россиянинг тажовузкорлигини эътиборсиз қолдирмаслигимиз жуда муҳим», — деди у.

8 июль куни эрталаб Украина шаҳарлари шиддатли ракета ҳужумларига учради. Украина томонига кўра, Украина фуқаролик инфратузилмасига ракета ҳужумлари Россия томони томонидан амалга оширилган.

Украина президенти Владимир Зеленский кеча пойтахт Киевга кучли ракета ҳужуми оқибатида болалар шифохонасига зарар етганини айтди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: