Навальнийнинг беваси Россияда сиртдан ҳибсга олинди

Навальнийнинг беваси Россияда сиртдан ҳибсга олинди

Москванинг Басманний суди тергов талабига биноан марҳум сиёсатчи Алексей Навальнийнинг беваси Юлия Навальнаяни ҳибсга олишга қарор қилди.

Маълум бўлишича, Навальная экстремистик жамиятда иштирок этганликда айбланмоқда (РФ Жиноят кодексининг 282.1-моддаси 2-қисми).

Юлия Борисовна дастлабки тергов органларидан яширинган ва шунинг учун қидирувга берилган, дейилади суд матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Юлия Навальная Гарри Каспаров ўрнига Инсон ҳуқуқлари жамғармаси раҳбари этиб тайинланганди. Тиме журналига берган интервьюсида Юлия Навальная “одамларга умид бериш” мақсадида эрининг ишини давом эттиришга ваъда берган.

Энг муҳими, мен Кремль ва унинг амалдорлари тушунишларини хоҳлайман: агар улар Алексейни ўлдирган бўлса, мен унинг ўрнини эгаллайман, деганди Навальная.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: