Қозоғистонда «Бирлестик-2024» халқаро ҳарбий машғулотлари бошланди

Қозоғистонда «Бирлестик-2024» халқаро ҳарбий машғулотлари бошланди

Машқлар «Бирлестик-2024» деб номланди, бу қозоқча «иттифоқ» деган маънони англатади.

Хорижий оммавий ахборот воситалари Россия ва Хитой иштирокисиз ўтказилган ҳарбий машғулотларни «биринчи» деб атади.

Сешанба куни Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбий контингентлари Россия ва Хитой иштирокисиз илк бор қуруқлик, денгиз ва ҳаво кучлари иштирокида қўшма машғулотлар ўтказди.

Каспий денгизида бўлиб ўтадиган машғулотлар 17 июлга қадар давом этади ва 4 мингга яқин ҳарбий хизматчи ҳарбий кемалар, самолётлар, артиллерия ва танклар билан қатнашади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: