USAID Арманистонга 5 миллион доллар янги маблағ ажратади
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Ереванда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) раҳбари Саманта Пауэрни қабул қилди. Томонлар Арманистон-Озарбайжон тинчлик жараёни, шунингдек, «Дунё чорраҳаси» лойиҳасини муҳокама қилдилар. Пашинян Арманистоннинг АҚШ билан ҳамкорлиги муҳимлигини таъкидлади
USAID Арманистонда булутли инфратузилмани жорий этиш ва салоҳиятни ошириш бўйича Амазон Wэб Сервиcэс ва ҳукумат ўртасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш учун 5 миллион доллар янги маблағ ажратади.
Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги бўлиб, Давлат департаментига бўйсунади. Ривожланаётган мамлакатларда, жумладан, собиқ СССРда ҳукуматга қарши ҳаракатларни молиялаштиргани учун тез-тез танқид қилинади.