Туркия Германиядан ёрдам кутяпти
Туркия Европа Иттифоқига киришни тезлаштириш учун Германиядан ёрдам кутяпти
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған НАТО саммити доирасида Германия бош вазири Олаф Шолс билан учрашди.
Президентлик маъмурияти қошидаги Алоқа идораси, Эрдўған ва Шолснинг икки томонлама муносабатлар, Россия-Украина уруши ва Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумларини муҳокама қилганини маълум қилди.
Учрашувда Туркия раҳбари Ғазо секторига ҳужумларни тўхтатиш имкониятини бой бермаслик учун Исроилга босим ўтказиш зарурлигини таъкидлади
Давлат раҳбари можаронинг минтақага тарқалишининг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.
Эрдўған йиғилишда Туркиянинг Европа Иттифоқига кириш жараёнини жонлантириш учун Германиядан ёрдам кутаётганини қайд этди.