3 миллиард сўмдан зиёд энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган

3 миллиард сўмдан зиёд энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган

“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизматига кўра, ушбу ташкилотнинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, Қувасой шаҳрида фаолият юритиб келаётган “Э.Г.С.” МЧЖга қарашли АГТКШнинг электрон газ ҳисоблагичида ўрнатилган тамға узилиб, жами 2,2 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

Шунингдек, Тошлоқ туманида жойлашган Фарғона насос станцияси энергетика бошқармаси Тошлоқ туман бўлимига қарашли сув насоси ускуналари электр тармоқларига нотўғри уланган. Бундай ноқонуний ҳолат туфайли тизимга 808,8 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: