SpaceX компанияси Falcon 9ни учириш вақтидаги авария сабабларини айтди

SpaceX компанияси Falcon 9ни учириш вақтидаги авария сабабларини айтди

Falcon 9 ракетаси двигатель носозлиги туфайли Starlink сунъий йўлдошларининг навбатдаги партиясини орбитага олиб чиқа олмади, деб хабар берди SpaceX компанияси.

Унинг сўзларига кўра, иккинчи босқичли двигатель муддатидан олдин ишлашни тўхтатди, “натижада Starlink сунъий йўлдошлари ҳисобланганидан пастроқ орбитага тушди”. Улар 20 та сунъий йўлдошдан бештаси билан алоқа ўрнатганликларини ва орбитасини кўтаришга ҳаракат қилишганини таъкидладилар. “Эҳтимол, бу ишламайди, лекин синаб кўришга арзийди”- деди SpaceX эгаси Илон Маск.

Биринчи Starlink сунъий йўлдошлари 2019 йилда учирилган. Айни пайтда Ернинг паст орбитасида 4,5 мингдан ортиқ шундай қурилмалар мавжуд. Ерда алоқалар йўриқнома ва кабеллар билан бирга келадиган терминал томонидан қабул қилинади.

Бу Falcon 9 учирилиши 2024 йилдаги 69-чи бўлди, компания бундай ракеталарни 350 мартадан кўпроқ учирди, дея қайд этади CBS News. Бу ракета билан содир бўлган биринчи ҳодиса эмас. Мисол учун, 2016 йилнинг кузида Falcon 9 учириш вақтида портлаб кетган. SpaceX портлашни учириш платформасидаги “аномалия” билан изоҳлади. Маскнинг аниқлик киритишича, портлаш ёнилғи қуйиш вақтида содир бўлган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: