Энди фоизсиз таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган хотин-қизларга берилади

Энди фоизсиз таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган хотин-қизларга берилади

Президентнинг Фармони (27.05.2024 йилдаги ПФ-82-сон) билан 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, эндиликда фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларга имтиёзли фоизсиз таълим кредити берилади.

Кредит кимларга берилади?
Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?
Кундузги;
Сиртқи;
Кечки.

Масофавий таълимга берилмайди.

14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?
Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради.

Тўлаш қачондан бошланади?
Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади.

Қандай ҳужжатлар керак?
банкка ариза;
шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: