Қамчиқда юк машинаси ёниб кетди

Қамчиқда юк машинаси ёниб кетди

Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш автомобиль йўлида юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Қамчиқавтойўл” матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса 2024 йил 14 июль куни соат 18:00 да А-373 “М-39 а/й. – Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш” автомобиль йўлининг 258.5-км. қисми “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Isuzu русумли юк автотранспорт воситаси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилиши натижасида ёнғин содир бўлган.

Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда йўл транспорт ҳодисаси натижасида ёниб кетган юк автотранспорт воситасидаги ёнғин бартараф этилди. Тан жароҳати олганлар йўқ. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда, дейилади хабарда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: