Қирғизистон Ўзбекистонда савдо уйини очади

Қирғизистон Ўзбекистонда савдо уйини очади

Тез орада Тошкентда Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтади. Шу фонда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирлигининг Ўзбекистондаги савдо вакили Алмаз Темирбеков Ўзбекистон сармоя, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов билан савдо уйларини очиш масаласини муҳокама қилди.

Савдо уйларининг очилиши икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши керак, деб ёзади Спутник Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги баёнотига асосланиб.

Форум 17 июлга белгиланган. Унда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: