Тошкентда электр скутер пиёдани уриб юборди

Тошкентда электр скутер пиёдани уриб юборди

Пойтахтнинг Яккасарой туманида электроскутер ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Натижада ЙТҲнинг ҳар икки иштирокчиси тан жароҳати олди.

Қайд этилишича, ҳодиса 14 июль куни соат 20.30 атрофида Кичик ҳалқа йўлида содир бўлган. Электр скутер ҳайдаб кетаётган 23 ёшли йигит 41 ёшли пиёдани уриб юборди.

ЙТҲнинг ҳар икки иштирокчиси турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 1 июлидан бошлаб маълум двигатель параметрларига эга бўлган мопедлар, скутерлар ва электромоторлар учун махсус рўйхатга олиш рақамлари жорий этилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: