Жиянини уриб ўлдирган аёл 5 йилга «кесилди»

Жиянини уриб ўлдирган аёл 5 йилга «кесилди»

Воқеа жорий йилнинг 12 март куни соат 01:00 да содир бўлганди. Қизалоқнинг ота-онаси уни аммасига ишониб топшириб, ўзлари хорижга кетган.

 

Аммаси қизни дарс тайёрламаганлиги ва ёлғон гапирганлигини важ қилиб, мазкур хатти-ҳаракатлари учун гўёки жазолаётгандек кўрсатиб, ўта шафқатсизлик билан унинг танасининг турли жойларидан қўллари билан чимчилаб, танасининг бошқа жойларига қўллари ва ёғоч бўлаги билан уриб, тан жароҳати етказган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Бўка тумани судида кўриб чиқилди.

 

“Биринчи бизга йиқилиб тушди, деди. Келганимизда ўзимизда эмас эдик. Елкалари кўкариб, бошини бинт билан боғлаб қўйган экан. Боғчада, мактабда қизимни ҳамма мақтаб келарди. Жим ўтир деса, жим ўтирарди. Булар 3-4 та дафтар олиб келиб, шуни тўлдирасан, деб мажбурлаган экан”,- дейди марҳума қизнинг онаси.

 

Судланувчи марҳуманинг она-онасидан кечирим сўраб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.

 

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “Д” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: