Ҳоким ва солиқчилар қатъий огоҳлантирилди

Ҳоким ва солиқчилар қатъий огоҳлантирилди

Туман ҳокимлари ва солиқчилар режани бажараман деб, тадбиркорни ортиқча тўлов қилишга мажбурлаётгани кузатилмоқда.

Президент иштирокидаги йиғилишда бу йилги бюджетда белгиланган тушум прогнозини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.

Мутасадди раҳбарлар иккинчи ярим йиллик учун тушум сўзсиз таъминланиши шартлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Шу билан бирга, туман ҳокимлари ва солиқчилар режани бажараман деб, тадбиркорни ортиқча тўлов қилишга мажбурлаётгани бўйича ҳолатлар кузатилаётгани қайд этилди.

Ушбу вазиятни танқид қилиб, Президент ишлаб чиқариш ва даромад ошишига қийналган тадбиркорга кўмак бериш орқалигина эришиш мумкинлигини кўрсатиб ўтди.

Барча ҳоким ва солиқчилар қатъий огоҳлантирилди: тадбиркорга ортиқча тўлов қилдирган масъуллар жазоланади. Бош прокуратурага бу масалани алоҳида назоратга олиш топширилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: